ҚАЙСИ ДАРСЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК?!
Сифатли дарсликлар ва ўқув қўлланмалари таълим самарадорлигини оширувчи
асосий омиллардан саналади. Зеро, ўқувчи айнан дарсликлар орқали
ўзлаштирилган мавзуни доимий равишда мустаҳкамлаб бориш имконига эга
бўлади. Бугунги кунда кўплаб умумтаълим фанлари бўйича барча талабларга
жавоб берадиган, замонавий дарсликлар чоп этилгани қувонарли ҳол,
албатта.
Мамлакатимизда кейинги йилларда маълум фанлардан бир неча муқобил
дарсликлар нашр қилинди. Давлат таълим стандартлари асосида яратилган
ушбу қўлланмаларда мавзуларнинг ёритилиши, фактларнинг энг сўнгги
янгиликлар асосида талқин ва таҳлил қилиниши ўз аксини топган.
Ўқувчининг
билим даражаси, кўникма, малакаларини аниқлаш ва тўғри баҳолаш таълим
жараёнининг муҳим таркибий жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бу жиҳат олий
таълим муассасаларига қабул жараёнида янада муҳимлик касб этади.
Эркин фикрловчи, изланувчан, тиришқоқ, янгиликка ва замонавий
билимларни эгаллашга интилувчи, зукко абитуриентларимизнинг Давлат тест
марказига йўллаган мактубларида 2010-2011 йилги тест синовлари қайси
дарсликлар асосида ўтказилиши сўралган.
Мавзуларни ёритишдаги ўзгачаликлар асосан она тили, адабиёт, тарих ва
биологияга оид дарсликларда учраганлигини назарда тутган ҳолда Халқ
таълими вазирлиги, Олий ва ўрта маҳсус таълим
вазирлигии ва Давлат тест маркази 2010-2011 йилда олий таълим
муассасаларига кириш учун ҳужжат топшираётган абитуриентларга ушбу
фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари энг сўнгги нашр қилинган
дарсликларга асосланишини маълум қилади. Шунинг учун олий таълим
муассасаларига кириш учун тест синовларига тайёргарлик кўраётган
абитуриентлар қуйидаги дарсликлардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ
Ўзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан олиб бориладиган умумий
ўрта таълим мактаблари учун 2010-2011 ўқув йилида фойдаланишга тавсия
этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар
РЎЙХАТИ
$WIDGET$('45','187|2|0|1|1|ru|0|0|1|0|1|0|0|0|0|0|0|0|1|1|0|1')?>
|